Ҳукумат қарори билан 13 июлдан ЙПХ постларида транспортлар жарималари бор ёки йўқлигига қараб, «яшил» ва «қизил» йўлакларга йўналтирилади. Қарздорлиги бор ҳайдовчилар шу жойнинг ўзида тўловни амалга оширса, ҳаракатда давом этишига рухсат берилади, акс ҳолда эса машина жарима майдончасига қўйилади.
Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан бошлаб Тошкент вилоятидаги «Чинор» ва Наманган вилоятидаги «Наманган» ЙПХ стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлаклар жорий қилиш таклифи билдирилди. Яшил йўлакдан қидирувда бўлмаган, қарздорлиги йўқ ҳамда техник соз машиналар ўтади. Қизил йўлак эса қоидабузар ва қарздорлиги мавжуд ҳайдовчиларга мўлжалланган. Постлардаги монитор ёрдамида ҳайдовчиларга қайси йўлакдан ҳаракатланиши кераклиги кўрсатиб турилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг